Испания қироличаси Изабеллa II. У ким бўлган?

0
98
манба: Pic2.me

Испания қироличаси Елизаветта II 1830 йилда Мадридда туғилган, 1837 йилда мамлакатнинг биринчи конституцион монархига айланади.

Изабелла тахтга ўтириши учун унинг падари бузруквори қирол Фердинанд Eттинчи Сали қонунларини бекор қилади. Мазкур қонуннинг бекор қилиниши муносабати билан малика Изабелла отаси вафотидан сўнг унинг салтанати ва молу дунёсига меросхўр бўлиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Унинг тахт тепасига келиши можаролар ва низолар даврига тўғри келди. Мария Кристина Изабелла регент сифатида тайинланган. 1847 йилда қиролича қарама-қарши жинс вакилларига бефарқлиги ва эътиборсизлиги билан танилган Франсиско де Асисга турмушга чиқади. Таъкидлаб ўтиш жоиз, бу никоҳга қадар бўлажак никоҳни ҳам ўз манфаатлари доирасига кўра амалга оширмоқчи бўлган Британия ва Франция ўртасида дипломатик инқироз ҳам келиб чиққан. Чунки, ҳар икки тараф ҳам куёв ўз тарафи ва таъсир доирасидаги шахс бўлишини истарди.

Қиролича турмушга чиқди, бироқ унинг турмуши ва муҳаббат ҳикояси бир-биридан фарқли бўлган. Изабелла ва армия қўмондони Франсиско Серрано ўртасида яқинлашув бошланиб, бу сал қолса бутун монархия тақдирини улкан хатар ёқасига олиб келиб қўяди. Барчасидан хабар топган де Асис ҳатто қироличага ҳамроҳлик қилишдан бош тортиб, қироллик саройини тарк этади. Фақатгина, 1847 йилнинг кузига келиб уларни яраштиришга муваффақ бўлишган. Лекин, бу ҳар ҳолда Изабелланинг севги қиссаси тугаганини англатмасди.

Айтиш мумкинки, Изабелла ўз билганича яшади ҳамда давлат манфаатларини деярли эътиборга олмади, ҳисоб. У кўп бора ўз оиласига хиёнат қилди ҳамда ошиқларининг барчаси асосан паст табақа вакиллари бўлишган. Ташқи одоб-ахлоқ ҳамда қироллик меъзонларига риоя қилган ҳолда, Франсиско де Асис барча фарзандларини ўзиники деб тан олган. (Гарчанд аслида бундай эмасди).

Қиролича Изабелла ва де Асиснинг расман 9 фарзанди бўлган.

1870 йилда улар ажрашишади.

1868 йилнинг 18 сентябрида юз берган иқтисодий ва сиёсий инқироз натижасида қиролича тахтдан ағдарилади. Изабелла болалари ва эри билан Францияга қочган.

Қиролича умри сўнгига қадар Парижда яшади. Ҳеч қандай молиявий қийинчиликларга дуч келмай, қироличалрга хос ҳаётни яшаб ўтди.

Қиролича Изабелла II 1904 йилда Париж шаҳрида вафот этган.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг