Англиянинг энг яхши кўрган монархларидан бири бўлган Елизавета I Тацит каламига мансуб Рим империяси сиёсати, хиёнати ва ахлоқсизлигини тасвирлаб берган китобининг қадимий инглизча нусхаси таржимони эканлиги маълум бўлди.
«Эндиликда Lambeth Palace кутубхонасида сақланиб келинаётганган Тацит Анналеснинг қўлёзма таржимаси – Елизавета I га тегишли», деб ёзади Жон-Марк Фило «Инглизшунослик шарҳи» журналида.
«Eлизабет Тацитнинг асардаги прозаси ва фикрларни қисқа баён этиш усулини сақлаб қолиш учун бир неча бор ҳаракат қилади», деб ёзади Фило. «У Лотин синтаксисининг контурларини диққат билан кузатиб боради».
Маълумки, Рим империясининг тарихчиси Тацит, ҳукмдорлар Тиберий ва Неронни мустабид сифатида кўрсатиб, уларни империя ахлоқсизлиги ва бузуқлигига сабабчи деб билган.