Европа космик агентлиги янги йил учун рекорд даражадаги катта бюджетни тасдиқлади

1
90
манба: ot-vinta.org

Европа космик агентлиги (ЕКА) Кенгаши Севилядаги конференцияда келаси беш йил учун 14,4 миллиард эвро миқдоридаги бюджетни тасдиқлади. Бу ҳақда ЕКА матбуот хизмати хабар берди.

ЕКАга аъзо 22 мамлакат вакиллари космик тадқиқотлар учун сарф-харажатларни кўпайтиришга келишиб олдилар.

Хусусан, келишилган бюджет қуйидаги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади:

  1. Gateway станциясини ой орбитасида қуриш (АҚШ NASA аэрокосмик агентлиги билан қўшма лойиҳа).
  2. Гравитацион тўлқинларни ўрганиш учун LISA космик кемасини ишлаб чиқиш (лойиҳа NASA билан ҳамкорликда ҳам амалга оширилмоқда).
  3. Space Rider бошқариладиган космик кемасини ривожлантириш.
  4. Athena қора туйнукларини ўрганиш учун орбитал рентгенография расадхонасини қуриш.

Maнба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

1 Фикр

  1. […] Европа космик агентлиги (ЕКА) Кенгаши Севилядаги конференцияда келаси беш йил учун 14,4 миллиард эвро миқдоридаги бюджетни тасдиқлади. Бу ҳақда ЕКА матбуот хизмати маълумотига асосланиб хабар қилинмоқда. […]

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг