Декабр ойида “Евро 2020” мусобақаси учун 1 миллионта чипта сотувга чиқарилади

0
58
Manba: 9jTalkzone

Декабр ойида “Евро 2020” мусобақаси учун бир миллионта чипта сотувга чиқарилади,  деб хабар беради УЕФА шанба куни. Гарчи қитъа бўйлаб 12 та шаҳар мезбонлик қиладиган турнир формати танқидга учраган бўлса-да,  УЕФА ушбу йилнинг июн ва июл ойларида биринчи марта сотувга чиққан чипталар учун «жуда ката талаб» бўлганини маълум қилди.  Ушбу давр мобайнида сотувга қўйилган 1, 5 миллион чиптага 19, 3 миллион сўров юборилган.

Боку,  Бухарест ва Будапештдаги ўйинлар учун энг арзон чипталар сотилади. Уларнинг нархи 30 евро (33 доллар) бўлиб, бошқа шаҳарларда футбол матчига кириш мухлислар учун 50 еврогача пул сарфлашларига тўғри келади.Эслатиб ўтамиз, ”Евро 2020” мусобақаси 12-июн куни Римда бошланиб,12-июл куни Лондонда ўтказиладиган финал билан якунланади.

Manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг