Россия Арктикада гиперсоник ракетани синовдан ўтказди

0
178
Manba: NTD.com

Россия Арктикадаги ўзига тегишли қисмида “Кинжал” гиперсоник ракетасини синовдан ўтказди.

«Синовлар ноябр ойининг ўрталарида бўлиб ўтди», дея хабар беради ТАСС ахборот агентлиги шанба куни.

Дания разведка хизмати жума куни ўзининг йиллик ҳисоботида айтишича, Арктикада Россия, АҚШ ва Хитой ўртасида «катта ҳарбий кучлар ўйини» шаклланяпти. Бу эса уч мамлакат ўртасида Арктика минтақасидаги  кескинликни оширади.

Россия ОАВлари “Кинжал” 2000 кмгача масофадаги нишонни вайрон қилишга қодирлигини ва бу ракеталар аллақачон Россиянинг жанубий ҳарбий округига жойлаштирилганини маълум қилишди.

Manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг