Ит пичан емайди ёки бу бизнинг сигирмиз ва биз уни соғаяпмиз.

0
228
иллюстрацион фото

Электр ва иссиқлик энергетикаси соҳасидаги танқислик кўп йиллик тарихга эга. Вазият эса йил сайин ёмонлашиб бормоқда.

Табиий монополистларнинг муаммоларни ҳал қилишга қурблари етмаяпти ва ўз мажбуриятларни бажара олишмаяпти.

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун нима қилинди?

Асосий урғу гигантоманияга берилмоқда. Яъни, ушбу муаммоларни ҳал этиш учун йирик лойиҳаларга эътибор қаратилмоқда. Бу лойиҳаларга йирик сармояларни киритиш фойда келтирмаслиги ва муаммони ҳал қилмаслиги олдиндан маълум. Бу эса аҳолини иқтисодий холатини янада оғирлашишига олиб келади.

Ҳаммасига сабаб – бу монополия.

Самарасиз лойиҳаларни амалга ошириш туфайли табиий монополиялар картотекада ўтиришади ва ҳар сафар бюджетдан молиялаштиришни сўраб келишади. Монополиялар мавжуд бўлган шароитларда танқислик юзага келиши табиий ҳисобланади.

Нима қилиш керак ?

Афтидан, хусусий мулк эгаларига энергия ишлаб чиқариш имкониятини беришгандай. Аммо белгиланган қоидага кўра, хусусий тадбиркор ишлаб чиқарган энергиясини тўғридан-тўғри харидорга эмас, балки табиий монополияларга сотишга мажбурдир.

Табиий монополиялар эса картотекада ўтиради, демак, хусусий тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилиб, етказиб берилган энергия учун маблағни олишна бир йил пулини кутишларига тўғри келади. Хусусий бизнес учун бу айланма маблағларнинг йўқотилиши ва оқибати банкротлик демакдир.

Давлат бу иш (хусусий тадбиркорлик йўли) билан шуғулланувчиларни, яъни мустақил равишда энергия ишлаб чиқаришни истаганларни ҳали фаолиятини бошламасданоқ чўчитиб қўймоқда.

Яна бошқа бир холат- бу, хориждан олиб кириладиган муқобил энергия ишлаб чиқарадиган ускуналарга божхона тўловлари ва акциз солиғи билан боғлиқ масала. Хусусан, Хитойдан олиб келинадиган ускуналарни олайлик. Давлат тарафидан турли бож ва тўловларни жорий этилиши, ўзимизда ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш, импорт ўрнини босиш билан изоҳланади. Аммо, аслида эса, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бундай ускуналарни Хитойдан келтирилган эҳтиёт қисмлардан – яъни, панеллардан, инверторлардан, аккумуляторлардан ва бошқалар ёрдамида йиғадилар. Натижада, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар нархларни хитойлик ҳамкасбларига қараганда 2-3 баравар юқори белгилашади. Буларни ҳисоблаб чиқилганда эса, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш мутлақо зарарли эканлигини келиб чиқади.

Бунинг ягона йўли – хусусий бизнесга энергия ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга тўғридан-тўғри сотиш, шунингдек муқобил энергия манбаларини жиҳозлаш учун зарур бўладиган ускуналар, эҳтиёт қисмлар учун божхона тўловларини олиб ташлашдир.

Давлат ортиқча молиявий харажатларсиз, аҳолини энергия билан таъминлаш муаммосини ҳал қилади. Бу, ўз навбатида, углеводород истеъмолининг камайишига олиб келади.

Табиий монополиялар эса рақобатчиларга эга бўлади. Табиий монополиялар барибир катта устунликка эга, чунки, табиий газдан фойдаланиши, шунингдек, бутун республика бўйлаб тармоқлари ва корхоналари сақланиб қолган.

Кимнинг омон қолишини ҳалол рақобат ҳал қилсин. Аммо бир нарсани тушуниш қийин, яъни, нима учун табиий монополистлар шунча катта устунликка эга бўлиб туриб ҳам, хусусий бизнесни рақобатчи бўлишидан қўрқишади?

Монополистлар, худди ит каби, ўзи пичан емайди, лекин уни бошқаларга ҳам бермайди. Халқ эса, бу бизнинг сигир ва биз уни соғаверамиз.

 

Муаллиф: Ботиржан Ачилов

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг