Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ёпиқ тарзда суд қилинди

0
144
Reuters

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 29 ноябр куни ёпиқ эшиклар ортида суд қилинди. У, уюшган жиноятчиларнинг бошлиғи Азиз Батукаевни ноқонуний тарзда озод этганликда айбланиб, август ойида ҳибсга олинган эди.

Адвокат Сергей Слесаревнинг сўзларига кўра, дастлабки суд мажлисларида қатнашишдан бош тортган Атамбаев, жума куни суд залига олиб борилган. Матбуот ходимларининг ушбу суд жараёнида қатнашиши таъқиқланган.

Атамбаев олти миллион аҳолига эга Қирғизистонни 2011-2017 йиллар оралиғида бошқарган. У 2017 йилги президентлик сайловларда ўзининг ўша пайтдаги иттифоқчиси бўлган бош вазир Соронбай Женбековни қўллаб-қувватлаган эди. Лекин уларнинг муносабатлари Женбеков президентликка киришганидан бир неча ой ўтиб ёмонлашган.

Аввалроқ, Атамбаев унга қарши қўйилган барча айбловларни рад этган эди. Адвокатнинг сўзларига кўра жума кунги суд давомида Атамбаев судянинг ҳеч қайси саволига жавоб бермаган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг