Трамп Қобулга келгач Толибон тинчлик музокараларига тайёрлигини айтди. Вазият қандай тус олади?

0
63
arabnews

АҚШ президенти Дональд Трамп 28 ноябрь пайшанба куни Афғонистонга кутилмаган ташриф билан келгани хақида хабар берган эдик. Бу Трампнинг президентлик даврида илк марта Афғон диёрига келиши бўлди.  «Толибон келишувни хоҳлaмоқда ва биз улар билан учрашамиз» деди у.

Кеча 29 ноябрда Толибон вакиллари АҚШ президентининг Қобулга ташрифига реакция қайтаришди ва тинчлик музокараларига тайёр эканликларини маълум қилишди.

Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид шу йил тўхтаб қолган музокараларни қайта бошлашга тайёр эканликларини айтди.

“Бизнинг позициямиз ҳануз бир хил. Агар тинчлик музокаралари бошланса, у тўхтатилган босқичидан давом этади»,  деди Мужоҳид Reuters га.

«Биз Трампнинг Афғонистонга ташрифи унинг музокараларни қайта бошлаш учун жиддий қадам бўлганига умид қиламиз.  Биз унинг бошқа танлови йўқ деб ўйлаймиз”,  – деди исмини ошкор қилмаслик шарти билан Толибоннинг юқори мартабали қўмондони.

Агар бу тинчлик келишуви амалга ошса, АҚШ Афғонистондан 13 000 нафар аскарини олиб чиқиб кетади. Бунинг эвазига Толибон тарафи Афғонистон ҳудудини АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши ҳарбий база сифатида ишлатмаслик мажбуриятини олади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг