Сурияда яна портлашлар: 17 киши ҳалок бўлди

0
295
Manba: AFP

Туркия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра,  сешанба куни Суриянинг шимолида бомба ўрнатилган машина портлатилган. Натижада, камида 17 киши ҳалок бўлган ва 20 киши яраланган. Ушбу ҳужум октябрдан бери турк ҳарбийлари томонидан назорат қилинадиган Рас ал-Айн шаҳрининг ғарбидаги Тал Ҳалаф қишлоғида содир бўлди,  деб хабар қилди вазирлик расмий твиттер саҳифасида.

Анқара бу ҳужумни Курдистон Ишчилар Партиясига (КИП) қарашли “Курд халқини ҳимоя қилиш бўлинмалари” уюштирган деб ҳисобламоқда. “КИП

террорчилик гуруҳи тинч аҳолига қаратилган ҳужумларни давом эттирмоқда. Болаларнинг ўлимига олиб келган бу сафарги портлашлар Тал Ҳалаф қишлоғида содир этилиб,  17 кишини ўлдирган ва 20 дан ортиқ одам яраланган»,  – деб айтди Мудофаа вазирлиги твиттер саҳифасида. КИПнинг “Курд халқини ҳимоя қилиш бўлинмалари” 1984-йилдан бери Туркияга қарши исён кўтариб келади.  Анқара эса айнан курдлар яшайдиган Сурия шимолида «хавфсиз зона» яратиб,  3, 6 миллион Суриялик қочоқни бу ерга  жойлаштирмоқчи.

Manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг