Тўққизинчи легион бургути

0
338
Фото: https://www.timetrips.co.uk/

Кемаларни лангарда тўхтатдик. Соҳилдан бостириб келаётган душманни ўқ ва тошлар отиб орқасига қайтардик. Энди аскараларимиз қирғоқнинг хўл ва қуруқ ерида турган душманларга ҳужум қилиш учун сувга тушиб оёқлари билан тубни топишлари ва шу вақтнинг ўзида жангга киришлари керак эди.

Буйруқни эшитгач аскарлар саросимага тушиб, денгизнинг чуқурлигидан иккиланиб қолишди. Шунда 9-легионнинг бургутдори (рум аскарлари бургут нишонини аълом, яъни байроқ ўрнида тутишар эди) маъбудлардан легион учун ғалабани сўраб илтижо қилди ва шундай нидо билан мурожаат этди:

“Эй аскар ёронлар! Агар бургутнинг душман қўлига ўтишини истамаётган бўлсангиз кемадан сакранглар! Мен эса ватаним ва қўмондоним олдида бурчимни адо этаман!”.

Баланд овозда бу чақириқ билан кемадан денгизга сакради ва бургутни кўтарганича душман томон илдамлаб кетди. Шунда йигитларимиз бир бирларига далда бердилар ва катта иснодга қолмаслик учун ҳаммалари кемадан ўзларини отдилар. Яқинроқ турган кемалардаги аскарларимиз бундан ибратланиб, улар ҳам сувга тушдилар ва душманга қарши ҳужумга ўтдилар…

 

Юлий Цезарнинг “Галлар урушномаси”дан. “Британиянинг олиниши” қисми, 4-китоб, 24-25-бобларидан Жамшид Муслимов томонидан бажарилган эркин таржима.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг