Саудия Арабистонида аёл киши илк бор машина пойгасида қатнашди

0
410
Манба: Marie Claire

Жума куни “Jaguar I-PACE e-TROPHY VIP” мусобақасида қатнашган Рима Жуффали Саудия Арабистонидаги биринчи аёл пойгачи сифатида тарихга кирди.

«Кўпчилик одамлар Саудияда бўлаётган  ўзгаришлардан ҳайратга тушмоқда. Мени автопойгада қатншаётганимни кўриб,  кўпчилик ажабланди,  лекин мен одамларни ҳайратда қолдирганимдан хурсандман»,  деди Жуффали.

Апрел ойида Британияда бўлиб ўтган “Brands Hatch” пойгасида иштирок этган Жуффали бир йиллик профессионал тажрибага эга холос.  Аммо ўсмирлигидан бери тезкор машиналарга иштиёқи баланд бўлган Жуффали  Формула-1 мусобақасини томоша қилиб улғайган.Мусобақага қатнашишдан олдин у шундай деди:  «Мен жуда ҳаяжондаман,  бу кун келади деб ҳеч ўйламагандим. Мен бир йилдан бери автопойгада қатнашиб келяпман. Энди эса ўз уйимдаги пойгада қатнашяпман,  бу жуда ажойиб хиссиёт.»

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг