«Камтар» Моуринио “Тоттенхем”да катта ўзгаришлар қилишни режалаштирмаяпти

0
91
Фото: Reuters

“Тоттенхем” жамоасининг янги устози Жозе Моуринио клубда катта ўзгаришлар ҳақида режа тузмаяпти. У ўзини «Манчестер Юнайтед»даги муваффақиятсизлигидан етарлича хулоса чиқарган, деб ҳисобламоқда.

Моуринио трансферлар учун миллионлаб маблағ талаб қилмаслигини таъкидлади.

«Клубнинг имкониятлари жуда катта, шунингдек, футболчиларнинг имкониятлари ҳам юқори. Менга янги футболчилар керак эмас. Мен қўл остимдаги мавжуд футболчилар борлигидан билан жуда маъмнунман. Менга уларни яхшироқ тушуниш ва улар ҳақида ҳамма нарсани билиб олиш учун вақт керак.», – дейди Моуринио.

Моуринио, “Шпорлар” келаси мавсумда Премьер-лигада ғолиб чиқишга қодир, деб ҳисобламоқда.

«Бу мавсумда биз Премьер-лигада ғалаба қозона олмаймиз. Ваъда бермайман, аммо келаси мавсумда бу турнирда ғалаба қозонишимиз мумкин», дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун, Португалиялик мутахассис “Порту”, «Челси», «Интер», «Реал» ва «Юнайтед» даги фаолияти давомида 25 та кубок ютган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг