Ҳиндистон полициячилари кучайиб бораётган норозиликларга қарши талабаларни пойтахтга йиғмоқда

0
765
Манба: Reuters

Ҳиндистон полицияси душанба куни Нью-Деҳлида 50 га яқин талабани намойишлар вақтида ҳибсга олганлигини маълум қилди. Мазкур намойишларнинг асосий сабаби эса, нуфузли давлат университетларига тўланадиган ҳақнинг ошиб бориши бўлди.

Юзлаб талабалар йиллик тўловларнинг кўтарилишидан норози бўлишди ва натижада полиция Жавоҳар-лаъл Неру университети (ЖНУ) атрофида тўсиқлар ўрнатди.

ЖНУ Ҳиндистоннинг энг таниқли академикларини етиштирган ва бой тарихга эга. Университетдаги кўпчилик Бош вазир Нарендра Моди ва ҳукмрон Бҳаратия Жаната Партиясини (БЖП) сўз эркинлигини чеклашда айблаш учун йиғилишди.

«Бу шунчаки ЖНУга тегишли эмас, биз барча университетларидаги нархларнинг кўтарилишига йўл қўймаслигимиз  керак», деди норозилик намойиши талабаси Кушал.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг