Россия ўтган йили қўлга олинган ҳарбий кемаларни Украинага қайтариб берди

0
810
манба: Вести Экономика

Ўтган йили Россия Украинанинг 3 та ҳарбий кемасини чегарани бузганликда айблаб қўлга олганди. 18 ноябрь куни бу ҳарбий кемалар Қримдаги Қора денгиз соҳилида Украинага қайтарилди. Россия 2014-йилда Қрим яриморолини аннексия қилганидан кейин Украина-Россия муносабатлари бузилди.

Ўшандан буён Украина шарқида Россияни ёқловчи аҳоли ва Украина ҳукумати кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этиб келмоқда. Шу кунгача бу можароларда 13000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Украинада шу йилнинг апрелидаги президентлик сайловида ғалаба қозонган Владимир Зеленский ушбу можарога барҳам беришни ваъда қилганди.

Маълумот учун,  9 декабрь куни Франция, Германия,  Россия ва Украина раҳбарлари Парижда учрашадилар. Бу учрашувда Украина шарқидаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш масаласи муҳокама этилади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг