Малика Сора: Ҳар бир бола муваффақиятли бўлиш имкониятига эга

0
1137
Манба: Twitter

Mentor International жамғармаси ўзининг 25 йиллигини Вашингтон шаҳридаги Швеция элчихонасида, малика Сора бинт Сауд ал-Сауд ҳомийлигида ўтказилган маросимни нишонлади. Маросимда Швеция элчиси Карин Олофсдоттер, АҚШнинг Ментор жамғармаси раиси ЛаМонт Уеллс ва унинг турмуш ўртоғи шаҳзода Абдулазиз бин Талал бин Абдулазиз қатнашишди. Тадбирда, шунингдек малика Соранинг сўнгги тўрт йил давомида қилган ишларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Маълумки, Mentor International Иордания, Германия ва Швециядаги ҳимоясиз  ёшларга кўмак бериш учун мураббийлик дастурини амалга ошириш учун бирлашмоқда.

Малика Сора ўз чиқишида Қиролича Силвиянинг қарашлари ва саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади, чунки бунинг натижасида Mentor International  80 дан ортиқ давлатларга кириб борди ва 6 миллиондан ошиқ болалар ва ўспиринларга ўз иродаларига ишониш, истеъдодларини ривожлантириш ва хавфли хатти-ҳаракатлардан халос бўлишга ёрдам берадиган дастурлар яратди.

Малика йиғилганларни инсонпарварлик масъулиятига эътибор беришга ва муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам беришга чақирди. У таъкидлаганидек «ҳар бир бола ва ўсмир муваффақиятли бўлиш имкониятига эга»

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг