Стерлинг Англия терма жамоасига қайтади

0
1088
Манба: Спорт-экспресс

14 ноябрда “Евро 2020” саралаши доирасидаги Черногория билан ўйин олдидан Англия терма жамоаси аъзолари Раҳим Стерлинг ва Жо Гомез ўртасида тортишув бўлиб ўтганди. Шундан сўнг, Стерлинг жамоадан четлатилди. Аммо, терма жамоа мураббийи Гарет Соутгейт “Манчестер сити” ҳужумчисини жамоага қайтарилишини маълум қилди. Стерлинг якшанба кунги Косово термасига қарши ўйин қайдномасига киритилган.

Англия терма жамоаси “Евро 2020” саралашида аллақачон ўз гурурҳидаги биринчи ўринни нақд қилган. Шунга қарамай, Саутгейт жамоа ғалаба учун майдонга чиқишини  айтди. «Черногория термасида мусобақага чиқиш имкони қолмаган бўлса-да, ўйинга бўлган иштиёқ юқори ва биз гуруҳни имкон қадар кўпроқ очколар тўплаган ҳолда якунламоқчимиз», дейди Англия термаси муараббийи.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг