Туркия полицияси озод этилган журналист Алтанни бир ҳафтадан кейин қайта ҳибсга олди

0
663
манба: Stockolm center for Freedom

Туркия полицияси сиёсий тўнтаришга алоқадорликда айбланиб, қамоқдан озод қилинган таниқли журналист ва ёзувчи Аҳмет Алтанни сешанба куни яна ҳибсга олди.

Душанба кундаги озодликдан олдин, Анқаранинг АҚШда жойлашган мусулмон руҳонийси Фатҳуллоҳ Гулен томонидан уюштирилган тўнтаришда қатнашган 69 ёшли журналист 2016 йилдан бери қамоқда эди.

Журналистнинг иши Инсон ҳуқуқлари ва Туркиянинг Ғарб иттифоқчилари томонидан танқидга учради. Аксилтеррор полиция ходимлари томонидан  Истанбулдаги уйидан олиб кетилганида Алтан яхши кайфият билан жилмайиб, қўл силкитди.

Суд ҳукмига кўра, Алтан 10 йилу 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Туркия Олий суди унга нисбатан чиқарилган умрбод қамоқ жазосини бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқишни буюрган эди.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг