Муҳаммад Салоҳ жароҳати туфайли терма жамоадаги иккита ўйинда қатнашмайди

0
256
Фото: YouTube

Миср футбол федерациясининг маълум қилишича, «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Африка Миллатлар кубоги саралашининг иккита учрашувини ўтказиб юборади. Салоҳнинг тўпиғида жароҳати бор.

Шунинг учун у 14 ноябрда Кенияга, 18 ноябрда Коморага қарши ўйинлар учун Миср терма жамоаси қайдномасига киритилмаган. 27 ёшли Салоҳ якшанба куни Англия Премьер-лигасидаги «Ливерпул»-«Манчестер Сити» ўйинини асосий таркибда бошлади ва рақиб дарвозасига гол урди.

У учрашувнинг 87-дақиқасида захирага олинди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг