Хитой 2022-йилда Ерни интернет билан қоплаш учун Hongyun -1 сунъий йўлдошини ишга туширди

0
919

Хитой ҳукумати Ер юзини кенг полосали интернет билан қамраб олиш тармоғини яратиш учун 156 сунъий йўлдошидан биринчиси бўлган Hongyunни ишга туширди. Бу хақда Quartz ёзмоқда.

Сунъий йўлдош тармоғи орбитага яқин ер атрофида 1 минг километрдан камроқ масофада қурилиши режалаштирилган. CASIC компанияси 2022 йилгача тармоқнинг барча сунъий йўлдошларини ишга туширишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, сунъий йўлдошлар эркин Интернет тармоғи бўладими ёки Хитой цензурасидан ўтадиган кириш имкониятларини берадиганми, …буниси аниқ эмас.

Бундан ташқари, яна бир Хитойнинг LinkSure Network компанияси интернет тарқатиш учун йўлдошлар тармоғини яратишни ҳам эълон қилди. Ерга яқин атроф орбитасида 270 та сунъий йўлдошни ишга тушириш ва бутун ер сайёраси бўйлаб интернетга эркин киришни таъминламоқчи.

Хитой 2018-йилда 36 та мувоффақиятли орбитал учиришларни амалга оширган бўлса, АҚШ-30, Россия эса бор йўқ 15 та бўлиб, уларнинг биттаси 11 октябрь куни мувоффақиятсизликка учраган эди. Ушбу статистик маълумотларга кўра, Хитой биринчи марта космик объектларни ишга тушириш бўйича етакчига айланди.

Бундан ташқари, Хитой 2019 йил апрелида 600 кг оғирликдаги кўп марта фойдаланиладиган, қуёш батареяларида ишлайдиган, орбитада 20 кунгача бўла оладиган снъий йўлдошни ишга туширишни режалаштирмоқда. Аввалроқ, Хитой, » Beidou » миллий навигацион тизимининг сўнгги икки йўлдошини орбитага олиб чиқган эди. Бу эса, келажакда Американинг GPS ва Россиянинг ГЛОНАССидан воз кечишига имкон беради.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг