Ливандаги намойишларга дин вакиллари ҳам аралашди: мамлакат бош мутийси ҳукуматдан халқ талабларининг бажарилишини сўради

0
56
arabnews

Ҳозирда Ливанда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар ҳукуматдан коррупция ва мазҳабчиликка чек қўйишни талаб қилмоқда.

9 ноябрь куни Ливан бош муфтийси Абдул Латиф Дериан ҳам ҳукуматдан намойишчиларнинг талабини қондиришни талаб қилди. Шунингдек, муфтий Дериан телевидение орқали фавқулодда ҳукумат тузиш вақти келганини айтди.

Айни вақтда Ливанда сиёсий тартибсизликлар юз бермоқда. Ўтган ҳафта бош вазир Саад ал-Харирий  истеъфога чиққанини эълон қилганди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг