Хитой жанговор автоном дронларни сотувга қўйди

0
382
Фото: https://mikeshouts.com/

Ўтган ҳафта АҚШнинг мудофаа вазири Марк Эспер “Фокс” каналига ўз интервьюсида қуйидаги баёнотни берди:

«…Хитой ҳукумати Яқин Шарққа энг илғор ҳарбий учувчисиз учоқларни (дронларни) экспорт қилмоқда, шунингдек, улар ўзларининг янги авлод самолётларини (учувчисиз учиш аппаратлари) экспорт қилишга тайёрланмоқда… Бундан ташқари, хитойлик қурол ишлаб чиқарувчилар тўлиқ автономияга, шу жумладан ҳалокатли нишонга эга ҳужумларни амалга оширишга қодир бўлган дронларни реклама қилиб сотмоқда».

Оддийроқ қилиб айтганда

Ўз-ўзини бошқарадиган, жанговор учар роботларни Хитой сотишни бошлади. Бу аввалги жосуслик қиладиган дронлар эмас, балки одамларни қирадиган дронлар.

Қизиқ нарса, ушбу ускуналар миясида қандай яширин вазифалар юкланган экан?

Москвада бўлиб ўтган МАКС 2019 кўргазмасида Blowfish A3нинг намойиши

Яқин келажакда хитойликлар узоқ масофага учадиган сунъий ақл тарафидан бошқаралидиган қирувчи ва бомбардимончи самолёт тақдим қилиши кутилмоқда.

Мулоҳаза

Автоном жанговор учоқларни яратишда, шубҳасиз, хитойликлардан ташқари АҚШ, Россия, Исроил, Эрон ва бошқа давлатлар ўртасида катта пойга кетяпти. Сунъий ақлга эга бўлган ҳаво мудофааси қуроллари, аксил-дронлар устидан ҳам катта ишлар бораётгани аниқ.

Бунақа хабарларни кузатар эканман, бехос 19-асрнинг охирларида Туркистон диёри аскарларининг қилич, камон, қорамилтиқ билан қуроллангаликлари ёдга келади…

“Билим кучдир, илмий қолоқлик мағлубият асосидир”, деган ғоя ҳеч қачон эскирмайди. Бўлар бўлмас байрам ва иморатларга маблағни сарфлаб юборавермай ватанимизнинг “олтин бошларини” тўплаб яқин келажакка зудлик билан тайёргарликни бошлаш вақти келди.

Ҳа, дарвоқе… ҳеч қандай ҳарбий, сиёсий ёки иқтисодий “иттифоқчилик” янги таҳдидлардан ҳимоя қилмайди, аксинча сусайтиради. Ўз уйингни ўзинг асра, ўзбегим!

Қуйида ҳавола этилаётган видеода Blowfish A2 бўлиб, мақолада таъкидланаётган дроннинг аввалги модели:

https://www.youtube.com/watch?v=tF0gvL5D9S4

Манба

Жамшид Муслимов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг