ИШИД  ўзбек-тожик чегарасидаги  ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олди

0
879
манба: Al Jazeera

Чоршaнба куни 20 нафар қуролланган жангарилар  Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги постга  ҳужум қилган эди. 8 ноябрь куни ИШИД бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, дея хабар берди «Аmaq» ахборот агентлиги.

Телеграмга жойланган видеода ниқобли одамлар ушбу ҳужумни уюштирганларини айтишган. Шунингдек, улар ИШИДнинг янги раҳбари Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайшига содиқликларини изҳор этишган. Қурайши АҚШнинг Суриядаги рейдида ҳалок бўлган Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўрнига жангари гуруҳ раҳбари этиб тайинланганди.

Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси пойтахт Душанбе шаҳридан 50 км жануби-ғарбдаги чегара постига қилинган ҳужум оқибатида ўзлари томондан бир чегарачи ва битта полициячи, жангариларнинг эса 15 таси ўлдирилганини хабар қилганди. Аммо «Amaq»нинг айтишича, Тожикистон хавфсизлик кучларининг камида ўн нафар аъзоси ўлдирилган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг