Эрон шимоли-ғарбий қисмида 5,9 балли зилзила содир бўлди

0
55
Фото: www.aljazeera.com

Давлат телевидениеси берган маълумотларга кўра, 8 ноябрь куни Эроннинг шимоли-ғарбий қисмида 5,9 балли зилзила содир бўлганида камида 5 киши ҳалок бўлган ва 120 киши жароҳат олган.

Америка Қўшма Штатлари Геологик хизмати (USGS) зилзила Шарқий Озарбайжон вилоятидаги Хаструд шаҳридан 60 км (35 миля) атрофида, жума куни маҳаллий вақт билан соат 2:30 дан олдин бўлганини айтди.

Пресс ТВ ҳалок бўлганлар ва бошқа қурбонлар ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

USGS «табиий офат эҳтимол кенг тарқалган ва бунинг оқибатида жиддий талофатлар бўлиши мумкин» деган огоҳлантириш билан чиқди.

Зилзила пайтида аҳоли ўз уйлари ташқарисида ёки ўзларининг машиналарида бўлишган.

Вилоятнинг инқирозни бошқариш раҳбари Муҳаммад Бақир Хонарнинг сўзларига кўра, зилзила бўлган ҳудудларга 8 қутқарув гуруҳи юборилган.
Бу каби зилзилалар йил давомида бир неча марта содир бўлди.

2017 йилда Эроннинг Керманшаҳ вилоятида 7.3 зилзила содир бўлганида камида 600 киши ҳалок бўлган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг