Дам олиш куни бўлган норозилик намойишлари пайтида Гонконглик талаба вафот этди

0
52
Фото: www.aljazeera.com

Дам олиш кунида норозилик намойишлари пайтида йиқилган Гонконг университети талабаси жума куни эрталаб вафот этди,- деди касалхона маъмурлари.

Гонконг Фан ва технологиялар университети талабалар уюшмасидан маълум қилишларича, вафот этган 22 ёшли Чоу исмли йигит бўлиб, у компютер фанлари бўлимида иккинчи босқич талабаси бўлган. Баъзи хабарларда у Алех Чоу ва Чоу Цзи-лок деб танилган.

South China Morning Post хабарига кўра, у душанба куни эрталабдан бери комада бўлганидан сўнг, юрак хуружидан вафот этган.

Норозиликлар пайтида полиция намойишчиларни кўздан ёш оқизувчи газ билан тарқатиб юборишга уринган. Оқибатда, Чоу автоуловлар тўхташ жойидаги қон ҳовузида ҳушидан кетган ҳолда топилди.

Намойишчиларнинг таъкидлашича, полиция кўздан ёш оқизувчи газни ёқиб, қурбонларга тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатишни атайин кечиктирган.

Чоунинг қандай жароҳат олгани аниқ эмас, аммо у беш ойлик норозилик ҳаракатилари давомида қатнашчи бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг