Британиялик 82 ёшли қария велосипедда бир миллион миляни босиб ўтди

0
49
Фото: Reuters

Пайшанба куни 82 ёшли Русс Мантл беш чақирим йўл босиб, велосипеддаги юрган масофасини бир миллион миляга (1609344 км) етказди ва бу ишни қилган биринчи Британиялик велосипедчига айланди.

Нафақага чиққан давлат хизматчиси Русс Мантл 1952 йилда, ўзининг биринчи велосипедини сотиб олганидан бери юрган масофасини ҳисоблаб келади.

У шу пайтгача велосипедда ишга бориб-келишини, маҳаллий ҳамда Eвропа, Америкада пойгаларда қатнашгандаги масофани диққат билан қайд этиб келди.

“Миллион миляни босиб ўтишим – бу эсда қоларли воқеа. Балки мен 100 ёшга кирганимда бу кўрсаткични тахминан 2,000000 миляга етказарман», дейди Мантл.

Буюк Британия велоспорт федерацияси директори Никола Маршал Русс Мантлнинг кўрсатган натижаси кўпроқ Британияликларни велосипедлардан фойдаланишга ундайди, деган фикрда.

«Бизнинг вазифамиз – яна бир миллион одамни велосипеддан фойданишига эришиш», дейди у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг