Туркия ва АҚШ раҳбарлари 13 ноябрь куни Вашингтонда учрашади

0
68
Фото: www.arabnews.com

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған келаси ҳафта Дональд Трамп билан учрашиш учун АҚШга жўнаб кетади.

«Телефон орқали бўлган суҳбатда иккала раҳбар Президент Трампнинг таклифига биноан 13 ноябрь, чоршанба куни Вашингтонда учрашишларини тасдиқлади», дея хабар берди Туркия президенти маъмурияти.

Ҳозирда бу икки мамлакат ўртасида зиддиятлар келиб чиқмоқда. Бундан аввалроқ Эрдоған бу ташрифини бекор қилмоқчи бўлган эди. Бунга Сурия можароси ва АҚШ Вакиллар палатаси бир аср олдин арманларнинг оммавий қирғинини геноцид, деб тан олгани сабаб бўлди.

Твиттер постида Трамп Эрдоған билан жуда яхши мулоқот олиб борганини ва унинг ташрифини «орзиқиб кутаётганини» билдирди. Трампнинг сўзларига кўра, телефон орқали суҳбат пайтида улар Сурия-Туркия чегараси, терроризмни йўқ қилиш, курдлар билан ҳарбий ҳаракатларнинг тугаши ва бошқа кўплаб мавзуларни муҳокама қилишган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг