Берлин девори остидаги қутқарув туннели илк марта оммага намойиш этилди

0
109
Фото: www.arabnews.com

Пайшанба куни Берлин девори остидаги қутқарув туннели биринчи марта омма учун очилди. Бу йил Германияда Берлин девори қулатилганининг 30 йиллиги нишонланади.

«Озодлик учун кураш олиб борилганини кўриш жуда ёқимли. Бу ерни кўриб одамларни озодликка олиб чиқишга уринган ва Шарқий Германия режимига қаршилик кўрсатган аёллар ва эркакларнинг жасоратини чинакам ҳис қилишимиз мумкин», деди майор Майкл Мюллер.

1970 йилда Ғарбий Берлинга қочган одамлар гуруҳи бу туннелни қуришни бошлаган. Улар дўстлари ва қариндошларига Шарқий Германия зулмидан қочишга ёрдам бермоқчи эдилар.

Аммо, қурилиш тугашидан бир неча кун олдин кимдир бу ҳақда Шарқий Германия амалдорларига хабар қилади.

Кейин Шарқий Германия ҳукумати ултратовуш текшируви ёрдамида туннелни топади ва уни қисман йўқ қилади.

Маълумот учун, Берлин девори 1961 йилда қурилган.Девор шаҳарни 1989 йилгача, 28 йил мобайнида иккига ажратиб турган. Бу даврда 156, 4 километр тўсиқ остида 70 дан ортиқ туннеллар қурилган ва 300 га яқин киши улар орқали Шарқий Германиядан қочиб қутулишга муваффақ бўлишган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг