Туркманистон Италияга космик ҳамкорликни таклиф қилди

0
69

Туркманистон Италия билан космик соҳада ва иқтисодиётнинг юқори технологиялар соҳаларида ўзаро манфаатли алоқаларга тайёр. Бу ҳақида Римда бўлиб ўтган йиғилишда Президент Гурбангули Бердимуҳамедов маълум қилди, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Туркманистон раҳбарининг сўзларига кўра, расмий Ашхабод италиялик шерикларни янги тармоқларни ривожлантиришда иштирок этиш имкониятларини ўрганишга таклиф қилишга тайёр.

Шунингдек, Туркманистон президенти нефт-газ сектори, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик саноати ва инфратузилма лойиҳаларини Италия сармоялари учун истиқболли йўналиш, деб атади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг