Эрдоған яна Европага қочқинлар учун эшик очиш билан таҳдид қилди

0
94
Фото: delo.ua

Агар Европа Туркияни етарли даражада қўллаб-қувватламаса, Анқара қочқинлар учун Европага эшикларни очишга мажбур бўлади. Бу ҳақида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Венгрияга ташрифи чоғидаги матбуот анжуманида маълум қилди.

“Ёрдам берадими ёки йўқ, биз меҳмонларимизга ёрдам берамиз. Аммо маълум даражада. Биз чегараларни очган вазиятга тушиб қолишимиз мумкин… Мен бундан олдин бу ҳақида гапирган эдим», деди Эрдоған.

Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳукумати Сурия халқига ёрдам бериш учун йирик лойиҳани яратган, аммо улар бу вазифани якка ўзлаштира олмасликлари мумкин.

Эрдоған, шунингдек, Туркия «Тинчлик булоғи» операциясидан кейин Туркия назорати остида бўлган чегарадош Сурия ҳудудларида ҳаётни тартибга солиш учун Европа Иттифоқидан ёрдам кутишини таъкидлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг