Халқаро жиноят суди конголик исёнчиларнинг раҳбари Нтагандани 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди

0
49
манба: Edge.ug

Халқаро жиноят суди (ICC) «Терминатор» номи билан танилган Конгонинг собиқ исёнчи лидерини 30 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. У шу йил бошида уруш жиноятларида, жумладан қотиллик, жинсий зўрлаш ва жинсий қулликда айбланган.

7 октябрь куни чиқарилган ҳукм Гаага шаҳридаги суд томонидан чиқарилган энг юқори жазо бўлди.

Боско Нтаганда 2002 ва 2003 йилларда Конго Демократик Республикасида (DRC) учувчан, минералларга бой Итури минтақасида тинч аҳолини қатл этишда айбдор, деб топилган.

Умуман олганда, у 13 та уруш жинояти ва бешта инсониятга қарши жиноятлар учун судланган. У жинсий қулликда айбдор, деб топилган биринчи жиноятчи бўлди.

46 ёшли Руандалик судланувчи суд қарорига нисбатан апелляция шикояти берган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг