Трамп Нил дарёси бўйича музокаралар яхши ўтганини айтди

0
64
The Independent

Ҳозирда Африкадаги учта давлат вакиллари Вашингтонда Нил дарёси бўйича музокара олиб боришмоқда ва унда АҚШ ҳам қатнашмоқда. Бунгача бўлиб ўтган учрашувларда муаммога ечим топилмаганди.

6 ноябрда АҚШ президенти Дональд Трамп Миср, Эфиопия ва Судан расмийлари билан Нил дарёсида қурилаётган янги тўғон тўғрисида музокаралар ҳақида хабар берди. «Учрашув яхши ўтди ва музокаралар яна давом этади!», деди Трамп Твиттердаги постида.

Эфиопия Нилда қурилган сув омборини тўлдиришни бошлади. Миср эса бу тўғон туфайли ўз ҳудудида сув муаммоси ёмонлашиши мумкинлигидан хавотирда. Нилдан фойдаланувчи Судан ҳам ушбу гидроэнергетика лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг