Владимир Путин: “Янги қуролларимиз билан ҳеч кимни қўрқитмоқчи эмасмиз. Улар Россия ҳимоясини таъминлаш учундир”  

1
188
манба: Вести Экономика

Сешанба куни юқори мартабали ҳарбийлар билан учрашган президент Владимир Путин Россиянинг янги қуроллари дунёдаги бошқа ҳеч қайси давлатда мавжуд эмаслиги, аммо мамлакат уларни ҳеч кимга таҳдид қилиш учун ишлатмаслигини айтиб ўтди. Путин янги қуроллар тобора ортиб бораётган таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда хавфсизликни таъминлаш учун ишлаб чиқилган, деб айтди.

Шунингдек, қуролларни такомиллаштириш бўйича саъй-ҳаракатлар давом эттирилишига ваъда берди. 2018 йилда Путин янги гиперсоникли қуроллар, ядро қуролли сув ости дронини ва ядровий круиз ракетасини намойиш қилганди. Ҳозирда Россиянинг Ғарб билан муносабатлари ёмон ҳолатга келган. Бунга Украинадаги можаролар ва бошқа тортишувлар сабаб бўлди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

1 Фикр

  1. […] Сешанба куни юқори мартабали ҳарбийлар билан учрашган президент Владимир Путин Россиянинг янги қуроллари дунёдаги бошқа ҳеч қайси давлатда мавжуд эмаслиги, аммо мамлакат уларни ҳеч кимга таҳдид қилиш учун ишлатмаслигини айтиб ўтди. Путин янги қуроллар тобора ортиб бораётган таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда хавфсизликни таъминлаш учун ишлаб чиқилган, деб айтди. […]

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг