Эрдўған ал-Бағдодийнинг хотини ҳам қўлга олинганини маълум қилди

0
122

Аввалроқ ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг опаси қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Чоршанба куни Абу Бакр ал-Бағдодийнинг хотини ҳам қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия президенти Тоййиб Эрдоған маълум қилди. «Қўшма Штатлар Бағдодий ўзини туннелда ўлдирганини айтди ва оламга жар солишни бошлади. Аммо мен бу ерда биринчи марта эълон қилмоқдаман: биз унинг хотинини ушладик ва АҚШ каби шов-шув қилмадик.

Шунингдек,  биз Бағдодийнинг синглиси ва укасини ҳам Сурияда қўлга олдик”, деди Эрдоған Анқара университетида сўзлаган нутқида. Дунёнинг етакчи давлатлари Бағдодийнинг ўлимини хурсандчилик билан кутиб олишди. Аммо ИШИД ҳали ҳануз Сурия ва бошқа давлатларнинг хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг