“Агар мамлакатим келажаги бўлмаса,  мактабни тугатганлик гувоҳномасини нима қиламан?”Ливандаги намойишларга мактаб ўқувчилари ҳам қўшилишди

0
90
манба: Al Jazeera

Ливанда уч ҳафтадан бери ҳукуматга қарши норозилик ҳаракатлари давом этмоқда. Чоршанба куни Ливан бўйлаб юзлаб мактаб ўқувчилари ҳукуматга қарши намойишлар ўтказишди. Улар ҳукумат халқнинг талабини бажармагунча мактабга бормасликларини айтишди. Пойтахт Байрутда ўнлаб мактаб ўқувчилари таълим вазирлиги биноси олдида йиғилишиб, коррупциялашган сиёсий табақани лавозимидан олиб ташлашни талаб қилишди.

«Агар мамлакатим келажаги бўлмаса, мактабни тугатганлик гувоҳномасини нима қиламан», деди ўқувчилардан бири Ливан телевидениесига.  Давлат миллий янгиликлар агентлиги хабарига кўра, ўқувчилар бошчилигидаги ушбу энг катта норозилик намойиши жанубдаги Сидонда бўлди.

Шаҳар марказига одамлар йиғилиб,  халқ таълими яхшиланишини ва мактаб битирувчиларига кўпроқ иш жойлари яратилишини талаб қилдилар.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг