Жанубий Корея қуролли кучлари сони 500 минг кишигача қисқаради. Сабаб нима?

0
163

Корея Республикаси ҳукумати 2022 йилга келиб мамлакат қуролли кучлари сонини 500 минг кишига камайтириш ниятида. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Ёнҳап ахборот агентлиги хабар берди.

Бундай чоралар демографик сабаблар билан боғлиқ – унумдорликнинг пастлиги ва аҳолининг тез қариши, шу сабабли ҳарбий хизматга яроқли эркаклар сони тез камаймоқда. Ҳукумат аллақачон қуролли кучларни кенг миқёсда модернизация қилишни амалга оширмоқда ва уларни юқори технологияли қурол-аслаҳалар билан таъминламоқда, бу эса кўп сонли ходимларга бўлган эҳтиёжни камайтиради.

Ҳозирда 52 миллион аҳолига эга Жанубий Корея қуролли кучларида 600 минг киши хизмат қилмоқда. Таққослаш учун, Шимолий Корея армияси 1,3 миллион кишидан иборат бўлиб, умумий аҳолиси 25 миллион кишини ташкил қилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг