Туркия ИШИД асирларини қайтариб юборади

0
171
манба: AFP

“Туркия томонидан асирга олинган ИШИД аъзоларини, фуқаролиги бекор қилинган тақдирда ҳам ўз мамлакатларига қайтаради”, – деди Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу.

Унинг айтишича, Туркияда 1200 га яқин чет эллик ИШИД аъзоси ҳибсда бўлган ва 287 нафари Суриянинг шимоли-шарқида «террорчилар» деб ҳисоблаган курд жангариларидан тозалаш мақсадида Суриянинг шимоли-шарқида ўтказилган операция давомида қўлга олинган.

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг «Минтақадан қўшинларни олиб чиқиш тўғрисида»ги қарори ортидан Туркия ўтган ой курд бошчилигидаги Сурия Демократик Кучларига қарши Суриянинг шимоли-шарқига ҳужум бошлади.

Ғарб мамлакатлари кўпинча Сурияда ИШИД сафига қўшилган ва кўплаб фуқаролигини йўқотган фуқароларни ватанига қайтаришни рад этишган.

Сулаймон Сойлу 4 октябрь куни қайтариб олинган чет эл фуқароларини Суриянинг шимолида жойлашган Турк назоратидаги зоналарда, шу жумладан Жараблус, ал-Баб, Азаз ва Африндаги қамоқхоналар ёки лагерларга олиб борилишини билдирди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг