Трамп суд қилиниши мумкин. АҚШ фуқароларининг қанчаси Трампнинг импичментини маъқуллади?

0
1327

The Wall Street Journal вa NBC News томонидан ўтказилган сўровларга кўра, америкаликларнинг қарийб 49 фоизи АҚШ Президенти Дональд Трампга қарши импичмент жараёнини қўллаб-қувватламоқда.

Таъкидланишича, Трампни президентликдан четлатишни қўллаб-қувватлаётган фуқаролар сони ўтган ойда ўтказилган сўровга нисбатан 6 фоизга ошган.

АҚШ фуқароларининг 46 фоизи президентни лавозимидан четлатишга қарши ва Трампнинг судланишини истамайдилар. Ўтган ойда бундай фикрни респондентларнинг 3 фоизи кўпроқ маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, Сенатда АҚШ Президенти Дональд Трампга қарши тергов олиб борилмоқда, натижада унинг лавозимидан четлатилиши мумкин. Бунга сабаб, сиёсий рақибни обрўсизлантириш учун Трамп томонидан Украина Президенти Владимир Зеленскийга қилинган босимни эълон қилган номаълум маълумот берувчининг айблови эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг