Таиландда сохта хабарларга  қарши курашувчи марказ иш бошлади

0
930
манба: Reuters

Жума куни Таиландда сохта хабарларга қарши курашувчи марказ очилди. Бу жануби-шарқий Осиё мамлакатида интернетдаги турли хил хабарлар устидан ҳукумат назоратини ўрнатиш бўйича ҳаракатлардан биридир.

Яқинда Таиландда миллий хавфсизликка таъсир қилувчи нотўғри маълумот тарқатгани учун кўплаб фуқароларга айбловлар эълон қилинганди. Бундай хабарларда, асосан,  ҳукумат,  ҳарбийлар ёки қирол оиласи учун танқидий фикрлар мавжуд бўлган.

Рақамли иқтисодиёт вазири Путтипонг Пуннаканта «сохта янгиликлар»ни одамларни йўлдан оздирадиган ёки мамлакатнинг обрўсига путур етказадиган Интернет-контент деб атади.  «Ушбу марказ ҳукумат ёки бирон бир шахсни қўллаб-қувватлаш учун восита эмас»,  деди Путтипонг журналистларга.

Марказ худди уруш хонаси сингари ташкил этилган бўлиб, хонанинг ўртасида сўнгги «сохта янгиликлар»ни кузатиб борувчи мониторлар мавжуд. У ерда бир вақтнинг ўзида 30 га яқин офицерлар фаолият олиб боради. Улар табиий офатлар, иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш маҳсулотлари ва ноқонуний юклар мавзулари бўйича йиғилган онлайн хабарларни кузатиб боришади.  Офицерлар,  шунингдек, тинчлик, аҳлоқ ва миллий хавфсизликка таъсир қилувчи янгиликларни назорат қилишади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг