Cуриялик Чеченистонга от миниб келди. У отни Путинга совға қилмоқчи

0
467

Таниқли суриялик саёҳатчи ва ёзувчи Аднан Аъзам Чеченистонга келди. У Дамашқдан Москвага от миниб, Грознийда тўхтади, дея хабар беради РEГНУМ ахборот агентлиги 31 октябрь куни республика раҳбари ва ҳукуматининг матбуот хизматига таянган ҳолда.

Чеченистон ва Доғистон чегарасида саёҳатчини Чеченистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Муса Ханариков кутиб олди. Меҳмон республикада икки кун бўлади, шундан сўнг у сафарини давом эттиради.

«Аднан Аъзамнинг орзуси – араб отини Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга тақдим этиш», деди Чеченистон спорт вазири.

Сурияликнинг ўзи эса, Россия пойтахтига сафарини 2019 йил апрелида бошлаганини айтди. Унинг мақсади Сурияни қўллаб-қувватлаётган барча мамлакатлар ва халқларга миннатдорчилик билдиришдир. Олти ой давомида Аднан Аъзам Иордания, Ироқ, Эрон ва Озарбайжонга ташриф буюрди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг