Le Figaro: Ироқда Трамп адашиб бир нечта махфий бўлинмалар аъзоларининг шахсиятини ошкор қилиб қўйди

0
890

Америка қўшинларини зиёрат қилиш учун Ироққа кутилмаган ташриф давомида, АҚШ раҳбари, одатда шахсияти сир сақланадиган ҲДК (ҳарбий денгиз кучлари) қўмондонлиги аъзоларининг расмларини Твиттерида эълон қилиб юборди, дея ёзмоқда Le Figaro.

Дональд Трамп, Ироқдаги АҚШ ҳарбий базасига кутилмаган қисқача ташрифи пайтида, АҚШ махсус кучлари элитаси ҳисобланган “Денгиз мушуклари” аъзоларининг кимлигини тасодифан ошкор қилган бўлиши мумкин. Ушбу бўлинма ҳаракатлари одатда жуда қаттиқ ҳимояланадиган сирдир. Агарда бўлинма аҳзолари ҳарбий ҳудудларда тасвирга туширилган тақдирда ҳам, юзларини англаб бўлмайдиган қилиб, асосий элементлар тўсиб турилади.

Ал-Анбар вилоятидаги Ал-Асад базасига борганидан сўнг, Дональд Трамп Твиттерда АҚШ ҳарбийларига қандай муносабатда бўлганлиги ҳақида видеоролик қилди. Қайсидир жойида у бош бармоғини АҚШ махсус кучлари таркибида бўлган гуруҳга яқинлаштирмоқда. Ҳарбий базада ўтказилган тадбир давомида Кю Ли исмли киши АҚШ президентига, у денгиз флотининг бешинчи жамоаси раҳбари эканлигини айтган. Аскарнинг хабар беришича эса, Дональд Трамп кейинчалик унга: «Агар шундай бўлса, келинг суратга тушамиз «, деб айтган.

Дональд Трамп жиноят қилганликда айбдор бўладими?

Гарчи АҚШ президенти маълумотни ошкор қилиш ҳуқуқига эга бўлса-да, ўз навбатида унинг твити ҳеч қандай қоидаларни бузмаган бўлса-да, баъзи кузатувчилар уни жиноят содир этишда айблашмоқда. Newsweek газетаси хабарига кўра, «у қуролли кучлар бош қўмондони бўлса ҳам», бу аскарларнинг кимлигини аниқлашда «бу аскарлардан бири душман ҳукумат томонидан ушланган ёки террористик гуруҳ томонидан қўлга олинган бўлса, катта пропаганда учун бу муваффақиятли бўлиши мумкин».

Махсус операциялар қўмондонлиги (СОКОМ) дарҳол жавоб бермади. АҚШ президенти, шунингдек, ўн йил ичида илк марта ҳарбий хизматга ўтиши мумкинлигини яна бир бор тасдиқлагани учун танқид қилинди, ваҳоланки Пентагон ҳар йили бу иш ҳақини ошириб келади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг