Армия зобити Трамп импичменти билан боғлиқ тингловда кўрсатма берди

0
556
Фото: Pittsburgh Post-Gazette

Оқ уй миллий хавфсизлик кенгашида ишлаётган АҚШ армиясининг зобити подполковник Александр Виндманнинг айтишича, у президент Дональд Трамп ва Украина президенти ўртасидаги телефон қўнғироғини эшитган ва бу хақида юридик маслаҳатчисига  билдирган.

Сешанба куни у Capitol Hill’га импичмент  суриштируви бўйича  гувоҳлик бериш учун келди. Зобит ўз кўрсатмасида, июль ойидаги телефон қўнғироғи билан боғлиқ можаро Трамп маъмуриятининг собиқ вице-президент Жо Байденнинг тергов қилинишида Украинани ҳам ўз томонига оғдиришга бўлган уринишларидан фақат биттаси эканини таъкидлаган.

Виндманнинг баёноти   бир неча бор Трампни лавозимидан четлатишга уринган разведка ҳамжамияти томонидан берилган шикоятларни тасдиқлайди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг