Яя Туре: ФИФА ирқчиликка қарши жиддий курашмаяпти

0
723
Фото: AFP

Кот-д’Ивуарлик футолчи Яя Туре ФИФА ирқчиликни йўқ қилиш учун етарли иш қилмаётганлигини таъкидлади. Унинг фикрича, Евро-2020 саралашидаги Англия-Болгария ўйинида мухлисларнинг ирқчиликка оид ҳақоратларидан кейин Англиялик футболчилар майдонни тарк этишлари керак эди.

 Шу ойнинг бошида ўтказилган Англия-Болгария баҳсининг биринчи бўлими ирқчи мухлислар сабаб ўйин икки марта тўхтатилди, аммо Англия футболчилари майдонни тарк этиш ўрнига учрашувни давом эттиришга қарор қилишганди. «Бу шармандалик,  нега Англия термасида ўйнаяпсиз?, ФИФА ходимлари барибир ирқчиликка парво қилишмайди,  чунки биз бу ҳақда анчадан бери гапирамиз. Аммо ирқчилик давом этмоқда”, дейди Туре.

Ҳозирда фаолиятини Хитойда давом эттираётган Туре бу ерда ирқчилик йўқлигидан мамнун: «Хитойда футбол ўйнаш, майдонда ўзларини тутиш борасида Европадан ўзгача менталитетга эга бўлган одамларни кўрдим. Мен майдонга чиққанимда қора танлилигим учун ҳеч ким мени таҳқирламайди, бу бошқа маданият, Европада эса улар ҳеч кимни ҳурмат қилишмайди».  Эслатиб ўтамиз, Яя Туре Манчестер Cитида 3 марта Англия премьер лигасида ва Барcелона таркибида Чемпионлар лигасида 1 марта ғолиб чиққан.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг