Филиппин жанубида кучли зилзилалар содир бўлди, жабрланганлар бор

0
104
Фото: Reuters

Сешанба куни Филиппин жанубида 6.6 балли зилзила содир бўлди. Бунинг натижасида одамлар шикастланган ва биноларга зарар етган.

Минданао оролини қамраб олган зилзиладан кейин даҳшатга тушган маҳаллий аҳоли кўчаларга қочиб чиқди. Ер силкинишлари электр ва телефон хизматининг узилишига олиб келди. Мактаблар эҳтиёт чораси сифатида ёпилган.

Бундан икки ҳафта олдин, 16 октябрда айнан шу ҳудудда 6.4 магнитудали зилзила бўлиб ўтганди. Ўшанда 5 киши ҳалок бўлди ва кўплаб биноларга зарар етди. Маълумот учун, Филиппин Тинч океанидаги «Олов ҳалқаси»да жойлашган бўлиб, сейсмик фаол зона ҳисобланади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг