Мексикани қоқ юрагида майя халқига мансуб бўлган, сони жиҳатидан салмоқли миқдорни ташкил этувчи мусулмонлар жамоаси, ҳиндуларнинг Цоциль халқи яшайди.
Мексиканинг маҳаллий Мая аҳолиси, асосан Рим-католиклар кўпчиликни ташкил этган мамлакатда қандай қилиб, мусулмонларнинг фаол жамоаси пайдо бўлганлигини кўрсатди.
Гўзал ландшафтли тоғ манзараси билан бурканган жанубий Чьяпас штатида юзлаб кишилардан ва асосан Цоцилянинг маҳаллий эркак ва аёлларидан иборат бўлган кичик мусулмонлар жамоаси яшайди. Уларнинг аксарияти католик ёки бошқа насроний мазҳабларидан чиқиб, Исломни қабул қилганлар.
Бу ердаги мусулмонлар ибодат бош кийимлари ва аёллар ҳижоблари билан, ҳиндуларнинг анъанавий атрибутларидан ажралиб туради.
Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, Исломга ўтиш, бу ерда 80-йилларнинг охирида бошланган, ўша пайтни ўзида Мексикадаги саматистлар ҳаракати Чьяпасга интилишни кучайтирган, чунки институтлар, жумладан насронийлик ва капитализм тобора танқид остига олинган.
Ҳиндулар жамоасининг собиқ евангелист руҳонийси Умар, 1990 йилларнинг охирларида исломни қабул қилади ва ҳозирда маҳаллий масиҳийлар ва мусулмонлар ўртасидаги ўзига хос кўприк бўлиб хизмат қилмоқда.
“Одамлар бизга ғалати назар билан қарашарди, улар бизни террорист деб ўйлашарди ва биздан қўрқишарди. Аммо вақт ўтиши билан бундай фикрлар ўзгарди», деди яқин атрофдаги Аҳмадия жамоасининг аъзоси Мустафо.
“Бизнинг динимиз монотеистик. Аммо биз азизларга сажда қилмаймиз», деди у.
55 ёшли Муҳаммад Амин Исломни қабул қилишининг асосий сабабини тушунтирди.
«Мен покиза бўлиб, кийиниб юришни яхши кўраман. Бу соф дин ва мени аввалдан у эътиборимни жалб қилган эди”, дейди у.
Қайд этиш керак, сўнгги аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, мексикаликларнинг тахминан 83 фоизи католиклардир. Мусулмонлар Мексика аҳолисининг 1 фоизидан камроғини ташкил қилади.