«Ироқ тарихида шафқатсиз октябрь…»

0
861
Фото: Reuters

Ўтган октябрь Ироқнинг яқин тарихидаги энг қонли ойлардан бири бўлди. 150 дан ортиқ ироқлик совуққонларча ўлдирилди ва 5000 таси эса, ярадор қилинди. Бу жиноятга айбдор сифатида эса, бир неча йиллардан бери бегуноҳ инсонлар қонини тўкиб келган «ИШИД» ва унга тегишли бомбаланган машиналар эмас, мисли кўрилмаган ва кераксиз кучларни ишга солган Ироқ режими кўрилмоқда.

Ҳалок бўлганлар фалажланган сиёсий тизим ва коррупциялашган сиёсий элитага нисбатан ўз қонуний ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда норозилик билдиришган. Хавфсизлик кучлари намойишни бостиришда ҳақиқий ўқлардан фойдаланган ва томлардаги снайперлар уларни нишонга олишган. Ҳукумат эса, бу даъволарни рад этган.

Бу норозиликлар аслида тасодиф эмас. Уларнинг илдизи 2011 йилга бориб тақалади: Сурия, Миср, Тунисда бошланган «араб баҳори» Ироққа етиб келади. Яқин ўтган йилларда кенг тарқалган коррупция, ишсизликка қарши норозиликлар мавсумий бўлиб қолган эди. Ғазабга минган ироқликлар Бағдод ва бошқа шаҳарлар кўчаларини қўлга олиш орқали турли талабларни илгари суришган. Бу намойишлар охир-оқибатда у ёки бу сиёсий кучлар томонидан бостирилди, тарқатиб юборилди ёки қўлга олинди.

Бу галги норозилик тўлқинининг кўтарилишига Ироқ анти-террористик кучлари бошлиғи Генерал Абдул Ваҳоб Ас-Садийнинг лавозими пасайтирилиши сабаб бўлган. Ас-Садий икки йил олдин Мосулни Ишиддан озод қилишда бошчилик қилган, шу туфайли миллий қаҳрамон сифатида танилган эди. Унинг мансаби туширилиши аслида коррупция таъсири сифатида кўрилган. Эслатиб ўтиш жоизки, Ироқ коррупция энг кучли давлатлар рўйхатида 12 ўринни эгаллаган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг