300 нафар Россия аскари чегарани қўриқлаш учун Сурияга жўнатилди

0
965
Фото: РИА Новости

Россия ҳарбий полицияси Сурия-Туркия чегарасини қўриқлаш учун Сурияга етиб келди,  деб хабар беради Россия Мудофаа вазирлиги жума куни. Россиянинг Чеченистон ҳудудидан келган ҳарбий полиция аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ва курд қўшинларини чегарадан 30 километр масофада ичкарига суришда ёрдам беради. Шунингдек, ҳарбийлардан ташқари 20 дан ортиқ зирҳли транспорт воситалари ҳам Сурияга юборилган.

Шу ҳафтанинг сешанба куни Россия ва Туркия Сурия бўйича келишувга эришгандилар. Битимда Туркия Суриядаги ҳарбий операцияни тўхтатиши, Россия эса, Сурия ҳукумати қўшинлари билан биргаликда курдларни чегарадан 30 км масофада ичкарига олиб кириши келишиб олинган. Шу орқали Туркияга ўз ҳудудидаги мигрантлар учун Сурияда “Хавфсиз ҳудуд” ташкил қилиш ва уларни бу ерга кўчириш имкони туғилади.

манба

Теглар:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг