Буюк Британия: 39  кишининг қотилини излаш ишлари давом этмоқда

0
2243
Фото: Reuters

Бир неча кун аввал Лондон яқинидаги Эссекс шаҳрида юк машинадан 39 кишининг жасади топилгани хабар қилинганди. Ҳозирда улар Хитой фуқаролари, деб тахмин қилинмоқда. Бу ҳолатни текшираётган Британия полицияси икки киши ҳибсга олингани ва юк машина ҳайдовчисини сўроқ қилиш ишлари давом этаётганини маълум қилди.

Полиция маълумотига кўра, Англиянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Варрингтон шаҳрида одам савдоси билан шуғулланганликда ва 39 та одамни ўлдиришда гумонланган бир эркак ва бир аёл қўлга олинган бўлиб, уларнинг иккаласи ҳам 38 ёшда.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чунининг айтишича, полиция ҳали марҳумларнинг миллатини аниқлаганича йўқ. «Британия томони имкон қадар тезроқ қурбонларнинг шахсини тасдиқлайди ва бу ишда иштирок этган жиноятчиларни қаттиқ жазолайди, деб умид қиламиз», дейди у.

манба

Теглар:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг