«Сайёрамизни биргаликда қутқариб қоламиз»: АҚШда асалариларни сақлаб қолишнинг янги усули кашф қилинди

0
643
Фото: NetNewsLedger

Асалари колонияларининг ҳайратланарли даражада камайиши Қўшма Штатлардаги мутахассисларни хавотирга солиб келмоқда. Аммо, Калифорниядаги фермер Майкл Тийел асалариларни қутқариш йўлини топганини маълум қилди.

У асалариларнинг «қайтадан тикланиши» деб номлаган усулни қўлламоқда. Унга кўра,  асалариларга миллионлаб йиллар давомида яшагандек яшашга имкон берилади, яни улар табиий дарахтлардаги уяларига қўйиб юборилади. «Биз ариларни жуда осонлик билан сақлаб қолишимиз мумкин. Бунинг учун асалариларни табиий уяларига,  табиий биосферага қайтариш керак бўлади. Агар инсоният туфайли арилар оммавий тарзда қирилиб кетишига йўл қўйсак, барча жонзот учун келажак бўлиши мумкинми?» дейди Тийел.

Тийелнинг усулида, ёғочни худди асалари уяси каби ўйиб, уни дарахталарга ўрнатиб қўйилади. Арилар бу уяга аста мослашадилар ва бошқа табиий уялар ҳам топадилар.

Асаларилар сайёрамиз экотизими учун жуда муҳим жонзотлардир. Улар Америкаликлар истеъмол қиладиган озиқ-овқатнинг чорак қисмини ишлаб чиқарадиган ўсимликларни чанглатади. Ҳисоботларга кўра, ўтган қишда АҚШ асаларичилари ари колонияларининг қарийб 40 фоизини йўқотишди. Бу сўнгги ўн йилликдаги энг катта йўқотиш бўлди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, яшаш муҳитининг йўқолиши, пестицидларнинг кенг миқёсда ишлатилиши, иқлим ўзгариши ва шаҳарлар сонининг кўпайиши асаларилар камайишининг асосий сабабларидандир.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг