ОАВ: Хитойда 3та масжид ёпилди

0
948

Масжидлар Хитойнинг жануби-ғарбидаги Веишан вилоятида жойлашган

Хитойнинг Юньанаь провинциясида жамоаси ноқонуний диний фаолият билан шуғулланганлик айби билан учта масжид ёпилди, дея хабар беради Анадолу, бевосита South China Morning Post газетасига таяниб.

Ушбу нашрда таъкидланишича, масжидлар Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Веишан ҳудудида жойлашган.

Маҳаллий мусулмонлар масжидлар ёпилишига йўл қўймасликка ҳаракат қилишди. Масжид қавми ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув рўй берди, деб ёзади газета.

Ҳибслар хақида хабар берилмаган.

Маҳаллий ҳокимият идораларининг билдиришича, Веишан туманининг учта қишлоғида ноқонуний намозхоналар ёпилган. Хокимиятдагиларнинг маълумотига кўра,намозхоналарда ноқонуний диний тадбирлар ўтказилган.

Хитойнинг Юньнань вилоятида тахминан 700 минг мусулмон яшайди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг