Илон Маск SpaceXнинг интернет сунъий йўлдоши тизимидан фойдаланиб кўрди

0
187
Фото: //itc.ua/

Тадбиркор юқори тезликдаги Интернет яратиш учун космосга учирилган сунъий йўлдошлари ёрдамида биринчи твитини юборди. Илон Маск илк бора ўзининг янги Starlink Интернет тармоғидан фойдаланди.

Маск Твиттерида хабар қолдириб, ушбу хабарини SpaceX’нинг Starlink тармоғидан фойдаланган ҳолда ёзганлигини маълум қилди. Тадбиркор  ушбу хабарининг охирида, ишлаб кетди, дея ҳазил қилиб қўйди.

Starlink тармоғи бутун дунё бўйлаб, ҳатто олис ва кам аҳоли яшайдиган жойларда ҳам, юқори тезликдаги бешинчи авлод Интернети билан таъминлашга мўлжалланган. Бу ишлар, коинот орбитасидан туриб кўплаб кичик сунъий йўлдошлар ёрдамида амалга оширилади.

Айни пайтга қадар коинотга 60 та сунъий йўлдош чиқарилган. Қўшма Штатлар жанубидаги аҳолини 2020 йил охиригача Интернет билан таъминлаш учун, тахминан 11 мингта сунъий йўлдош ишга туширилиши керак бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг